АКТ масъул ходими

3. “Qo’qon oziq ovqat invest” МЧЖ MSMTvaG'K

АКТ бўйича масъул ходим

Арслонов Алишер Анваржон ўғли

Телефон рақами: (0 590) 506-42-43

"E-хat" манзилиqoqonoziq-ovinv@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: quqonoziqovqatinvest@umail.uz

 

Лавозим йўриқномаси – АКТ бўйича масъул шахс – ўз лавозимидаги вазифаларни бажаришда “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси, вилоят ҳокимлиги  ҳамда жамият раҳбарияти томонидан қабул қилинган қарорлар ва буйруқ ва мажлис баёнларига амал қилади.

АКТ бўйича масъул шахс –  ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасиқонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Олий мажлис, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, мажлис баённомалари, вилоят ҳокиминингқарор ва фармойишлари, уюшма томонидан қабул қилинган буйруқлар ва ҳайъат қарорларига ва бошқа ҳужжатларда қайд этилган топшириқ ва кўрсатмаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди.

АКТ бўйича масъул шахс – жамият рахбари топшириқларига ва уюшма томонидан тасдиқланган иш режага амал қилади.

АКТ бўйича масъул шахс –  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор, Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойишлари ҳамда уюшма ва туман хокимининг топшириқларида жамиятга тегишли қисми бўйича берилган вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлаш, маълумотларни ҳар чорак якунида ўз вақтида юбориш.

АКТ бўйича масъул шахс – Уюшма ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш, ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлайди ва жамият раҳбарига тақдим этади.

АКТ бўйича масъул шахс – жамиятнинг ҳаражатлар сметаларида ахборот-коммуникация технологияларини, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ходимларни малакасини ошириш бўйича таклифлар, иш-режалар, чора-тадбирлар, тадбирлар дастуриларини ишлаб чиқади.

Жамиятнинг веб-сайтини яратиш,  маълумотлар билан тўлдириш ва мунтазам равишда маълумотларни янгилаб бориш, тузилмаси таркиби ва интерактив хизматларини ривожлантириш вазифаларини амалга оширишни ташкил этади. Жамиятнинг мажлис, йиғилиш ва бошқа тадбирларида қатнашади:

Жамият раҳбари билан келишилган ҳолда ўз олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида тизимдаги ташкилот ва корхоналар ходимларини ҳамда бошқа корхоналарнинг юқори малакали эксперт ходимларини шартнома асосида ишга жалб қилиш бўйича тавсиялар тайёрлайди;

-ижро интизомини бузиш ҳолларига йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўриш тўғрисида раҳбариятга таклиф киритади;

Жамиятда ҳимояланган электрон ҳужжат айланиш тизимини тўлиқ ишга туширилишини ташкил қилади.

Жамиятда ахборот тимизидан фойдаланиш шароитларини электрон калит ва электрон рақамли имзо орқали амалга оширилишини таъминлайди.

АКТ бўйича масъул шахс  томонидан ҳар чорак якунида амалга оширилган ва режалиштирилаётган ишлар тўғрисида уюшмага ва туман ҳокимлигига маълумотлар юборилишини назорат қилади.