Ишонч телефонлари

ДАВЛАТ  ХИЗМАТИ  РЕГЛАМЕНТИ

ИШОНЧ  ТЕЛЕФОНЛАРИ +998 73 543-72-18
 

1. Хизмат номи  (паспорт) – Ишонч телефонлари.

1.1. Хизматнинг номланиши фуқаро ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган мавзу, муаммоли масала ёки База фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб олиш хизматини тақдим этиш мақсадида махсус телефон рақами (кейинги ўринда “Ишонч телефонлари” деб юритилади).

1.2. Хизматлар натижаси

Фуқароларга қулайлик яратиш, УХБ ҳақида батафсил танишиш ва қизиқтирган саволларга жавоб олишга хизмат қилади.

1.3. Давлат бошқарув органи, хизматни тақдим этиш жойи.

Юридик манзили: 150700, Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, Отабек Ноиб кўчаси, 20 уй.

“Ишонч телефонлари” номли хизмат База веб-сайти орқали интерактив давлат хизмати сифатида тақдим этилади.

1.4. Ҳуқуқий асослар

Давлат хизматини кўрсатишга асос бўлган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 13 декабр “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги 446-II-сонли Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 йил “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонунида кўзда тутилган топшириқлар.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар

Ушбу хизматдан барча фуқаролар, тадбиркорлар, давлат органи ходими  (юридик шахслар) ва бошқалар фойдаланишлари мумкин.

1.6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати

Ишонч телефонлари орқали мурожаат қилинган вақтнинг ўзида жавоб берилади. Агарда мулоҳазали масала бўлган ҳолда 3 (уч) иш куни давомида ўрганиб чиқиб, телефон орқали (зарур ҳолда ёзма равишда) ҳабар берилади.

1.7. Ижро муддати

База томонидан бириктирилган маъсул ходими томонидан Ишонч телефонлари орқали мурожаат қилинган вақтнинг ўзида жавоб берилади.

2. Ишонч телефонлари

2.1. Хизматдан фойдаланиш.

– хизмат УХБда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Ерқурғон кўчаси 13 уйда иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача амалга оширилади;

– расмий веб-сайти “intrading.uz” орқали қизиқтирган саволлар ва УХБ фаолияти тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.  

2.2. Батафсил ҳабардор қилиш.

2.3. База фаолияти бўйича маълумотлар олиш

Шанба ва якшанбадан ташқари, ҳар куни 9-00 дан 18-00 гача шахсан ёки Ишонч телефонлари орқали маълумот олишингиз мумкин.

2.4. Мўлжал

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар 28-Аччиқкўл МФЙ Ерқурғон кўчаси 13 уйда жойлашган.  

3. Хизмат кўрсатиш

3.1. Иш вақти

Иш кунлари 9-00 дан 18-00 гача (тушлик 12-00 дан 13-00 гача), шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш мумкин.

3.2. Кутиш шартлари

Ишонч телефони орқали қилинган мурожаатни муҳокама қилишни талаб этган ҳолда, 3 (уч) иш куни давомида таҳлил қилинади, сўнгра муаллиф ҳабардор қилинади.

4.1. Хизмат тўловлари

Хизматдан фойдаланиш бепул амалга оширилади.

4.2. Давлат хизматини амалга ошириш босқичлари

Хизмат фақатгина ишонч телефони орқали бир босқичда амалга оширилади.

4.4. Кўриб чиқиш шарти

Хизматни амалга оширишда фақатгина База фаолиятига доир саволлар ва масалаларга жавоб берилади.

4.5. Рад этиш шартлари

Мурожаат База фаолиятига оид бўлмаган ҳолда мазкур масала билан шуғулланувчи давлат идораси, корхона ёки ташкилотга мурожаат қилиш тавсия этилади.

5. Сифатли ишлашини таъминлаш

5.1. Сифат кўрсаткичлари

– Хизматдан фойдаланиувчиларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш.

 Ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар.

– База тизимига кириш учун бир қатор маълумотлар олиш имконини беради.

5.2. Шикоят қилиш тартиби.

Базанинг Ишонч телефонларига 573-72-18 қилинган мурожаат асоссиз равишда рад этилган ҳолларда.